Шавкат Мирзиёев ва Европа Иттифоқи етакчилари биргаликда дарахт экди

Шавкат Мирзиёев ва Европа Иттифоқи етакчилари биргаликда дарахт экди

 

fyafycafyafya.jpg

      Олий даражадаги Ўзбекистон-Европа музокаралари якунида Президент Шавкат Мирзиёев, Европа кенгаши президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен Самарқанд шаҳридаги Конгресс маркази хиёбонида  биргаликда дарахт экиш маросими бўлиб ўтди.

       Кўчат экиш маросими Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида дўстлик, кўп қиррали ҳамкорлик ва шериклик муносабатлари тобора мустаҳкамланиб бораётганининг яна бир рамзи бўлди.

 fyvpyfvapyvapr.jpg