Шавкат Мирзиёев Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоғистон президентлари билан учрашди
Шавкат Мирзиёев Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоғистон президентлари билан учрашди
Президент Шавкат Мирзиёев 3 апрель куни «Марказий Осиё – ЕИ» биринчи саммитида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига келган Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан учрашди.
Учрашувларда мамлакатлар ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.