“Шарқ тароналари”“тараддуди
“Шарқ тароналари”“тараддуди
Марказий Осиёда энг катталардан бири саналган“Шарқ тароналари” ХIII халқаро мусиқа фестивали 25-30 август кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.
Фестивални ўтказилишидан асосий мақсад миллий мусиқа санъатида эришилган ютуқларни кенг оммага тарғиб этиш, миллатларнинг мусиқий маданияти ва анъаналарини асраш ҳамда ривожлантириш, созандалик ва хонандалик йўналишидаги иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, халқаро ижодий алоқаларни кенгайтириш, тинчлик, дўстлик ва ўзаро бағрикенглик ғояларини тарғиб қилишдан иборат.
"Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивали 1997 йилда ташкил этилган эди. 2024 йилнинг 25-30 август кунлари ўтказилиши режалаштирилган “Шарқ тароналари” ХIII халқаро мусиқа фестивалида иштирок этиш учун 100 дан зиёд мамлакатларга таклифномалар юборилди.
Ҳозирда фестивалда қатнашиш юзасидан хорижий мамлакатлардан, хусусан, Япония, Индонезия, Польша, Беларусь Республикаси, Озарбайжон, Грузия, Италия ва бошқа бир қатор Шарқий Осиё давлатларидан аризалар кела бошлади.
Ватанимизда ўтказилувчи "Шарқ тароналари" халқаро фестивали наинки Марказий Осиёда, балки жаҳон миқёсидаги машҳур фестиваллар қаторидан жой олиб улгурди. Бунинг ёрқин мисолини йилдан-йилга ушбу фестивалда қатнашиш истагини билдираётган давлатлар сонининг ортаётганида, дастур савиясининг юксалиб бораётганида ҳам кўриш мумкин.