Шарқ миниатюра санъати музейи

Шарқ миниатюра санъати музейи

 yfkpfkpfukp.jpg

Бугунги кунда Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида 1050 дан ортиқ музей ашёлари ва коллекциялари сақланмоқда.

Музей фондида ХVI-ХVII асрларда яратилган Камолиддин Беҳзод ва унинг издошлари мўйқаламига мансуб миниатюра асарлари нусхалари, ХVII аср охири ХVIII аср бошларига оид “Макка тасвири” миниатюраси, Бухоро, Самарқанд, Ҳирот, Табриз ва Исфахон каби машҳур мактаблар услубида яратилган миллий ва локли миниатюра намуналари, амалий санъат асарлари билан бирга, фаннинг турли соҳаларига оид қадимий ва ноёб қўлёзма асарлар сақланади.

Замонасининг уста хаттотлари томонидан куфи, сульс, насх, настаълиқ каби ёзув хатларида кўчирилган ва моҳир наққошлар шамслар, зарварақлар ва гўзал нақшлар билан безаган қўлёзма ва тошбосма асарлар орасида ноёб намуналар мавжуд бўлиб, улар ХII, ХV-ХIХ асрлар китобат тарихини ўрганишда ҳамда илм-фан тараққиётида муҳим манба бўлиб хизмат қилади.

Музейда Камолиддин Беҳзоднинг шогирди Қосим Али Чеҳракушойга ёзган мактубининг нусхаси сақланади.

 

Музей фонди олиб борилган халқаро ҳамкорлик натижасида Туркия Республикасининг Истанбул шаҳридаги Тўпқопи саройи музейи ҳамда Турк ва Ислом асарлари музейи фондида сақланаётган Самарқанд, Бухоро ва Ҳиротда китобат қилинган 18 та бадиий қўлёзмаларга ишланган 150 дан ортиқ безак ва миниатюралар нусхалари бепул совға қилинди ва улар илк марта Ўзбекистонда намойиш этилди.