Шанхайда “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тақдимоти

Шанхайда “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тақдимоти

 

aglanglaolpaorlangs.jpg

 

     Шанхай глобал бошқарув ва минтақавий тадқиқотлар академиясида“Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг тақдимоти бўлиб ўтди.

    Тақдимотда Шанхай глобал бошқарув ва минтақавий тадқиқотлар академияси, Шанхай чет тиллар университети ҳузуридаги Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё институти, Шанхай ижтимоий фанлар академияси, Фудан университети, Халқаро муаммолар институти, Россия ва Марказий Осиё тадқиқотлари маркази, Шанхай сиёсий фанлар ва қонунчилик университети ҳамда Шарқий Хитой педагогика университети, Россия ва Евроосиё институти профессор-ўқитувчилари ҳамда экспертлар иштирок этди. 

       “Тараққиёт стратегияси” маркази ижроси директори Элдор Туляков ўз маърузасида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг устувор йўналишлари, асосий мақсад ва вазифалари ҳақида сўз юритди. Жумладан, 2030 йилгача мамлакатимизда юқори қўшилган қийматга эга маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, хорижий инвестицияларни жалб этиш, ижтимоий соҳани ислоҳ қилиш –  таълим ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, аҳоли фаровонлигини ошириш, ёшлар ва аёллар учун тенг имкониятларни яратиш, “яшил иқтисодиёт”, сув ресурсларини оқилона бошқариш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари, шунингдек, Марказий Осиёда барқарорликни таъминлаш, трансчегаравий ҳамкорлик ҳамда ташқи сиёсатда мувозанатли ёндашувни шакллантириш борасида белгиланган вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди.