Самарқандлик ўқувчилар Республикада тенгсиз

Самарқандлик ўқувчилар Республикада тенгсиз

 

praprapaprtsmitavepbpo.jpg

Танловда “Турон” номи остида саҳнага чиққан самарқандлик ўқувчилар Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” (“Қуш тили”) асари асосида саҳна кўриниши намойиш этди.

Жамоа аъзоларининг актёрлик маҳорати, саҳна маданияти ва образларни жонли талқин этиши томошабинлар ҳамда ҳакамлар ҳайъати аъзоларида ҳайрат уйғотди.

Ҳудудий саралаш босқичларида йўлланмага эга бўлган 14 жамоа орасида иккинчи ўрин Бухоро вилояти Когон шаҳридаги 3-мактабнинг “Элегант” жамоасига, учинчи ўрин Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туманидаги 55-мактабнинг “Тан нури” жамоасига насиб этди.