Самарқандда “Шарқ тароналари”
Самарқандда “Шарқ тароналари”
Шу йилнинг 25-30 август кунлари қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқандда “Шарқ тароналари” XIII халқаро мусиқа фестивали ўтказилади.
1997 йилдан буён турли миллат ва элатларни санъат орқали бирдамликка чорлайдиган, дунё халқлари миллий куй ва қўшиқлари тараннум этиладиган мусиқа анжуманида шу пайтгача сайёрамизнинг барча қитъаларидан вакиллар иштирок этган.
Бу йил фестиваль Регистон майдонида эмас, балки айни чоғда Самарқанднинг янги туризм масканига айланаётган халқаро туристик марказдаги “Боқий шаҳар” мажмуасида ўтказилади.
Жорий йилги мусиқа фестивалида иштирок этувчиларни аниқлаш бўйича тегишли ташкилотлар билан биргаликда хорижий мамлакатларга таклифномалар юборилди. Бугунги кунга қадар 130 давлатдан жавоб хатлари келиб, ўз таклифларини билдирди.
“Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали олдига қўйган мақсади, моҳияти, жозибаси билан халқлар дўстлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.