Самарқандда «Халқаро Мотуридий симпозиуми»
Самарқандда «Халқаро Мотуридий симпозиуми»
Самарқанд шаҳрида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан «Халқаро Мотуридий симпозиуми» ўтказилмоқда.
Имом Мотуридий ҳаёти ва илмий мероси, мотуридийлик таълимоти ҳамда унинг бугунги кундаги аҳамиятини ўрганишга бағишланган анжуманда юртимиз ҳамда Туркия Республикасининг бир қатор кўзга кўринган калом илми мутахассислари қатнашмоқдалар.
Тадбир шўбалари доирасида Имом Мотуридийнинг илм-фан ривожига қўшган ҳиссаси, мотуридийлик таълимотининг бугунги кунда ақида борасидаги айрим ихтилофли масалаларнинг ҳал этишдаги аҳамияти каби бир қатор муҳим ва долзарб масалалар муҳокама қилинмоқда.