Самарқанд қоғозининг тарихи
Самарқанд қоғозининг тарихи

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси ҳамкорлигида жорий йилнинг 29 апрель куни Франция Миллий илмий тадқиқотлар маркази, Франциядаги “College de Frаnсе” мутахассислари иштирокида “Ўрта Осиё қўлёзмалари кодикологияси элементлари” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Тадбирда мамлакатимиз таълим, фан ва маданият муассасалари олим ва тадқиқотчилари, Марказ илмий ходимлари, Франция, Туркия ҳамда қўшни давлатлардан келган мутахассислар олиб борган тадқиқотлари билан ўртоқлашди. Улар қўлёзмаларни тадқиқ этиш жараёнида эътибор қилиш лозим бўлган муҳим жиҳатларга тўхталди.
Колофон шакли, унда келтирилган буюртмачи номи, котиб ёки хаттотнинг исми, қўлёзма кўчирилган йил, ой, сана ҳамда жой номи, муҳрни синчковлик билан ўрганиш кераклигини таъкидлади. Буларнинг барчаси қўлёзмалар билан ишлашда муҳим аҳамият касб этиб, муҳим тарихий ҳақиқатларни очишда ҳал қилувчи омил бўлиши уқтирилди.
Семинар қатнашчиларига Самарқанд қоғозининг қадимда диний, илмий ва бадиий асарларни кўчиришда қандай муҳим аҳамиятга эга бўлгани, унинг юз йиллаб чиримай сақланиш хусусияти ҳақида маълумот берилди.