Самарқанд Халқаро туризмни ривожлантириш ташкилотига аъзо бўлди
Самарқанд Халқаро туризмни ривожлантириш ташкилотига аъзо бўлди

Вьетнамнинг Ҳошимин шаҳрида ўтказилган Халқаро туризмни ривожлантириш ташкилотининг 12-ассамблеясида дунёнинг 40 дан ортиқ давлатидан вакиллар қатнашган анжуманида Самарқанд, МДҲ давлатлари шаҳарлари орасида биринчи бўлиб мазкур ташкилотга аъзо бўлди.
Ассамблея доирасида Самарқанд вилоятининг тарихий мероси, бетакрор маданияти ва сайёҳлик салоҳияти ҳақида тақдимот ўтказилди. Тақдимот давомида делегация вакиллари Самарқанднинг жаҳон туризм харитасидаги ўрни, замонавий туристик инфратузилмаси ва хорижий сайёҳлар учун яратилаётган қулайликлар ҳақида батафсил маълумот берди.
Мазкур тадбир чоғида Самарқанд вилояти делегацияси Маалайзиянинг Куала-Лумпур, Корея республикасининг Пусан ва Индонезиянинг Жакарта шаҳарлари масъуллари билан икки томонлама учрашувлар ўтказди. Мулоқотларда маданий алоқаларни мустаҳкамлаш, қўшма туристик лойиҳаларни амалга ошириш ва сайёҳлар алмашинувини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.