Самарқанд халқаро форуми
Самарқанд халқаро форуми

2023 йилнинг 25-27 сентябрь кунлари Доҳа шаҳрида бўлиб ўтган Ислом дунёси маданият вазирларининг XII конференциясида 2025 йилда Самарқанд шаҳри “Ислом олами маданият пойтахти” сифатида эълон қилинган эди.
Ушбу мақом асосида бу йил йил 26-27 май кунлари Самарқанд шаҳрида «Ислом дунёсининг маънавий мероси ва маданий ифодалари: хаттотлик, мусиқа, шеърият ва ҳамжиҳатлик» халқаро форуми бўлиб ўтди. Ун
Халқаро тадбирда Ислом олами таълим, фан ва маданият ташкилоти – ICESCO (АЙСЕСКО)га аъзо 20 дан ортиқ давлатдан нуфузли меҳмонлар иштирок этди.
Форумда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбари Фирдавс Абдухолиқов Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бунёд этилаётган мегалойиҳа доирасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.
Жумладан Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази контенти устида ишлар қизғин давом этмоқда. Айни пайтда бешта асосий экспозицияни ўз ичига олиши кутилаётган Марказнинг асосий қисмига Ҳазрати Усмон Қуръони ва дунёдаги энг қадимий Қуръон қўлёзмалари жойлаштирилади. Биринчи қаватдан "Исломдан аввалги давр цивилизациялари", Биринчи ва Иккинчи Ренессанс, "Янги Ўзбекистон - Янги Ренессанс пойдевори" сингари экспозициялар ўрин олади. Шунингдек, Марказимиздан 500 ўринга мўлжалланган конференциялар зали, кутубхона, ўқув аудиториялари ҳам жойлаштирилади. Бинонинг иккинчи қаватида АЙСЕСКО, ЮНЕСКО, ТУРКСОЙ, ИРCИКА сингари халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари учун алоҳида хоналар ажратилади.
