Сайлов – демократик жамиятнинг асоси
Сайлов – демократик жамиятнинг асоси
2024 йил 27 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайлови бўлиб ўтади. Мазкур сайловларнинг демократик, очиқ, ошкоралик, қонун устуворлиги тамойиллари асосида ўтиши кўп жиҳатдан мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маънавий вазият ҳамда мукаммал сайлов ҳуқуқи асосларининг мавжудлигига боғлиқ.
Фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини амалга оширишнинг муҳим кафолати сифатида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини эътироф этиш мумкин. Конституцияда белгилаб берилган сайловга оид конституциявий тамойиллар асосида Сайлов кодекси қабул қилинган.
Ўзбекистон “Ҳар бир сайловчининг овози замирида мамлакатнинг эртанги куни, келажак авлодларнинг ҳаёти ва фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий ҳуқуқлари мужассам”, деган шиорга қатъий амал қилмоқда.
Тошкентда ўтказилаётган халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталигининг “Сайловлар демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва янгиланган конституцияни амалда татбиқ этишнинг янги босқичи сифатида” номли сессияда яна бир бор эътироф этилди.