Саййид Амир Кулол

Саййид Амир Кулол

ufgikfuifugik.jpg 

“Амир Калон”, яъни Саййид Амир Кулол тахминан 1281 йили Бухоро атрофидаги ҳозирги Когон тумани Янги ҳаёт қишлоғида дунёга келган. У кулолчилик ҳунарини пухта эгаллагани сабабли “Амир Кулол” номи билан машҳур бўлган.

Амир Кулол 15 ёшидан хожагон тариқатининг йирик намояндаларидан Муҳаммад Бобо Самосийга шогирд тушиб, 20 йил давомида ундан Қуръони Карим, Ҳадиси шариф, тасаввуф илмларини ўрганиб, ўз замонасида “султонул-тариқат” (тариқат султони), “шайхуш-шуюх” (шайхларнинг шайхи), “муршидус-соликин” (ҳақ йўлга кирганларнинг пири), “саййидул-орифин” (орифлар саййиди) унвонларига эга бўлган.

Саййид Амир Кулол 1370 йили Бухорода ўзи туғилган Сухор қишлоғида оламдан ўтиб, шу ерга дафн этилади. Унинг васиятига биноан, Мавлоно Ориф Деггароний ва Хожа Баҳоуддин Нақшбанд устозининг муборак жасадини тупроққа қўядилар. 

 

 aoapracpr.jpg

1994 йилда “Саййид Амир Кулол” жоме масжиди ҳашар йўли билан қайта қурилган. Ҳозирги кунга қадар масжид ўз фаолиятини давом эттириб келмоқда. 2007–2008 йиллар давомида таъмирлаш ишлари олиб борилганидан сўнг зиёратгоҳ янада ободонлашди, янги мақбара бунёд этилди.