ИЦМ объектида бинонинг асосий шарқий фасадида "Улуғбек" (Самарқанд) порталини безашда "Халқ амалий санъати" ишлари доирасида кошинкорлик безаги ишлари амалга оширилмоқда, Мазкур ишлар Азамат Сулаймонов рахбарлигидаги "SAA IndustryGruop" хусусий корхонаси кошинкор усталари томонидан юксак махорат билан бажарилмоқда.
Кошинкорлик ишларини безашда усталалар; Ишлаб чиқариш цехида Мухаммадрузи Мусажонов жамоаси, муқарнасни безаш ишларида Эрматов Эрмухаммад бошчилигидаги усталар бригадаси амалга оширишмоқда. Бугунги кунда порталнинг энг нозик ва бетакрор қисми бўлган равоғида "муқарнас" қисмларида безак ва пардозлаш ишлари бажарилмоқда. Шундай нозик, мафтункор безакли кошинкорлик ишларини қоплаётган усталарга тасаннолар ва барокатлар бўлсин.