Россияга бориш онлайн тарзда расмийлаштирилади
Россияга бориш онлайн тарзда расмийлаштирилади

Россия Федерацияси Рақамли ривожланиш, алоқа ва оммавий коммуникациялар вазирлиги маълумотига кўра, Россияга визасиз кириш учун иловада рўйхатдан ўтиш талаб этилади. Бунинг учун электрон почта манзили кифоя, Россия телефон рақами шарт эмас. Саёҳатчилар Россияга етиб боришдан камида 72 соат олдин иловага ўз шахсий маълумотлари ва сафар мақсадини киритишлари керак. Баъзи ҳолларда бу жараённи чегарани кесиб ўтишдан 4 соат олдин ҳам амалга ошириш мумкин.
Ариза топширилгач, фойдаланувчи ўзининг фотосуратини, хорижий паспорт нусхасини ва овоз ёзувини тақдим этиши керак. Шундан сўнг ариза Россия Ички ишлар вазирлигига юборилади ва натижа фойдаланувчининг шахсий кабинетида кўрсатилади.
2025 йил 30 июндан бошлаб Россияга визасиз режимда келаётган чет элликлар учун онлайн рўйхатдан ўтиш тартиби жорий этилди. Эндиликда “Давлат хизматлари” орқали рўйхатдан ўтиш, мамлакатда қолиш муддати ҳақида маълумот бериш ва QR-код олиш талаб этилади.