Робот биринчи бор аспирантурага қабул қилинди

Робот биринчи бор аспирантурага қабул қилинди

  

 cvparvaprvrovrpovaporvpar.jpg

       Хитойда биринчи бор одамсимон робот аспирантурага ўқишга кирди. South China Morning Post нашри хабарига кўра, Шанхай театр академияси “Xueba-01” номли роботни расмий равишда аспирантурага қабул қилган.

       Мазкур робот Шанхай фан ва технология университети билан DroidUp Robotics компанияси ҳамкорлигида ишлаб чиқилган. Илмий лойиҳага кўра, “Xueba-01” инсон қиёфасига яқин кўринишга эга бўлиб, унинг бўйи 175 сантиметрни ташкил этади. Шунингдек, робот инсон юз ифодаларини тақлид қилиш, хитой тилида эркин мулоқот қилиш, мураккаб топшириқларни бажариш имкониятларига эга.

       Яратилган роботнинг асосий мақсади — санъат ва технологиялар туташган йўналишларда илмий-амалий изланишлар олиб боришдан иборат. Шунингдек, робот билан ишлаш давомида сунъий интеллектнинг театр ва саҳна санъатидаги қўлланиш имкониятлари ҳам ўрганилади.