"Ректорлар мактаби"га номзодлар тўрт босқичли танлов орқали қабул қилинади

"Ректорлар мактаби"га номзодлар тўрт босқичли танлов орқали қабул қилинади

 

bez-nazvadfrfwegerthryjkuikiknia.jpeg

 

Адлия вазирлиги “Янги Ўзбекистон” университетида давлат олий таълим ташкилотлари раҳбарлигига номзодларни тайёрлаш бўйича “Ректорлар мактаби” дастурига қабул тартибини белгиловчи низомни давлат рўйхатидан ўтказди.

Номзодлар очиқ танлов асосида қабул қилинади. Саралаш жараёни ҳужжатларни қабул қилиш ва ўрганиш, тест синовлари, психологик баҳолаш ҳамда суҳбатдан иборат тўрт босқичда ўтказилади.

Ҳужжатга кўра, дастурда ўқиш учун номзод 30 ёшга тўлган, камида магистр даражасига ҳамда олий таълим соҳасида камида беш йиллик иш тажрибасига эга бўлиши керак. Шунингдек, у камида икки йил раҳбарлик лавозимида ишлаган бўлиши талаб этилади.