Рецептсиз сотиладиган дорилар рўйхати эълон қилинди

Рецептсиз сотиладиган дорилар рўйхати эълон қилинди

31-1202512153271925630144193193.jpeg

Соғлиқни сақлаш вазирлиги «тиббиёт амалиётида энг кўп қўлланаётган» рецептсиз бериладиган дорилар рўйхатини эълон қилди.

Рўйхатдан аллергияга қарши воситалар, шамоллаш ва ЎРВ касалликларини даволаш учун дорилар, жиғилдон қайнашини даволаш учун воситалар, витаминлар ва поливитаминлар, сурги воситалари, оғриқни қолдирувчи ва иситма туширувчи воситалар антисептиклар ўрин олган.

Ҳозирга кунда 1846 турдаги рецептсиз бериладиган дори воситалари давлат рўйхатидан ўтган бўлиб, вазирлик матбуот хизмати келтирган жадвалда тиббиёт амалиётида энг кўп қўлланаётган дорилар келтирилган.