“Рамазон чодири”да Ўзбекистон оқшоми
“Рамазон чодири”да Ўзбекистон оқшоми

Москвадаги “Рамазон чодири” йиллик хайрия тадбири доирасида “Ўзбекистон оқшоми” мавзусида байрамона ифторлик ташкил этилди. “Рамазон чодири” – Москва мусулмонлари диний бошқармаси ва шаҳар ҳукуматининг маданий-хайрия лойиҳасидир. Унинг учун Москвадаги Хотира масжиди автотураргоҳида улкан чодир қурилиб, у ерда Рамазон ойининг ҳар оқшомида байрамона ифторлик ташкил этилади. Ифторликдан сўнг турли маданий-маърифий тадбирлар, қизиқарли мулоқотлар бўлиб ўтади.
“Рамазон чодири”да чет эл давлатлари элчихоналари, Россия миллий-маданий уюшмалари, мусулмон жамоалари вакиллари, сиёсий арбоблар ва Москвада яшаётган ўзбекистонлик талабалар иштирок этишади.
Бу йилги “Рамазон чодири” Ғалабанинг 80 йиллиги шарафига “Хотира вақтдан кучли” шиори остида ўтказилмоқда.