Рақамли технологиялар соҳасидаги режалар

Рақамли технологиялар соҳасидаги режалар

 lovprovprovrpovr.jpg

     Ўзбекистонда сунъий интеллект миллий моделини яратиб, 1 миллион нафар мутахассис тайёрлаш режа қилинган.

     Бугунги кунда 760 та давлат хизмати рақамлаштирилган. Ўтган йили 10 миллион фуқаро рақамли хизматлардан фойдаланган. Давлатимиз раҳбари энди кейинги “Рақамли ҳукумат” босқичига ўтиш вақти келганини таъкидлади. Буни, энг аввало, аҳоли энг кўп мурожаат қиладиган таълим, тиббиёт, қурилиш ва коммунал соҳалардан бошлаш кераклиги айтилди.

     Давлат идораларининг 3 минг нафар ходими, ҳокимлар ва ўринбосарларининг бу борада малакаси оширилади.

     Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегиясига кўра, соҳада инфратузилмани яхшилашга 50 миллион доллар ажратилди.

     Бухоро, Фарғона ва Тошкент вилоятларида “булутли” маълумотлар маркази ишга туширилади. Стартапларга шароит яратиш учун Тошкент ахборот технологиялари ва Инха университетларида сунъий интеллект бўйича лабораториялар очилади.