Пур Сиддиқ мажмуаси

Пур Сиддиқ мажмуаси

stjhdtyjsrhtgsergsrthsergsergser.jpg

          Марғилон шаҳрида жойлашган Пур Сиддиқ мажмуасида таъмирлаш-тиклаш ва кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари олиб борилди. Мажмуа XVIII аср ўрталарида қурилган бўлиб, уни машҳур саҳоба Абу Бакр Сиддиқ  номлари билан боғлайдилар.

Бухоро амири Субҳонқулихон (1680-1702) томонидан Марғилондаги Пир Сиддиқ мозорига берилган вақфномада бу зиёратгоҳга Мовароуннаҳрда “Чаҳорёрлар” деб аталган тўрт халифадан биринчиси Абу Бакр Сиддиқ (572-634) нинг авлоди дафн этилган, деган маълумотлар келтирилган. Ёзма ҳужжатларда Ҳазрат Пур Сиддиқ номи билан қайд этилган. Вақтлар ўтиши билан унинг атрофида масжид, минора, мақбарали ҳовли, дарвозахона ҳамда каптархонадан иборат архитектура комплекси пайдо бўлган. Шу сабабли у халқ орасида “каптархона”, “каптарли мозор” деб ҳам аталади.

Манбаларнинг гувоҳлик беришича, мақбара тўғри бурчак шаклда бўлиб (11.8х11м), пештоқ равоқли, сағанали тўрт бурчак хона билан уйғунлик ҳосил қилади. Мақбара ичида иккита, узунлиги 5 метрли қабрлар мавжуд. Ривоятларга кўра, бу зиёратгоҳга Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқнинг авлодлари, яъни жиянлари Шожалил ва Пошшобиби дафн этилган.

Мажмуадаги каптархона биноси масжид биноси билан деярли бир вақтда, яъни XIX асрнинг иккинчи ярмида қурилган. Масжид биноси олдида жойлашган минора эса, 1920 йилда қурилган. Бу ҳақда кириш эшигининг тепасига ғиштдан терилган ёзув-сана далолат беради. Шу ерлик аҳоли ҳамда архитектор В.Л.Воронинанинг “Фарғона вилояти халқ меъморчилиги” (1940 й.) асаридаги маълумотларга кўра, минора марғилонлик Уста-Кичик деган шахс томонидан қурилган.

fyukugyfukdrtgsergdrthsjesrhsrhs.jpg

Айни кунларда мажмуада зиёратга келган маҳаллий аҳоли ҳамда сайёҳлар учун сифатли хизмат кўрсатилмоқда.