Президентнинг Олий Мажлис ва халққа мурожаатномаси

Президентнинг  Олий Мажлис ва халққа мурожаатномаси

olrorolpravaprol.jpg

     26 декабрда Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига мурожаатномани тақдим этади.

      Давлат раҳбари ўз Мурожаатномасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, аҳоли турмуш даражасини ошириш, ижтимоий адолатни таъминлаш, қонун устуворлигини мустаҳкамлаш ҳамда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди. Таъкидланганидек, барча ислоҳотлар замирида инсон қадри, унинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари турмоғи лозим.

      Ўзбекистонда 2026 йил "Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили" бўлади. Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаётган мурожаатномаси чоғида шундай таклифни билдирди.

      Президент олдинга қўйилган буюк мақсадга эришишда маҳалла тизимининг ўрни ва таъсири беқиёс эканини таъкидлади. Чунки маҳалла тинч ва аҳил бўлса, жамият тинч ва ҳамжиҳат бўлади.