Парламент сайловлари: муддатидан олдин овоз бериш кунлари

Парламент сайловлари: муддатидан олдин овоз бериш кунлари

 vprvrvprv.jpg

     Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчилар учун 2024 йил 16-23 октябрь кунлари муддатидан олдин овоз беришни ташкил этиш тўғрисидаги Марказий сайлов комиссиясининг қарори қабул қилинди.

     Сайлов участкаларида муддатидан олдин овоз бериш жараёни қуйидаги вақтларда бўлиб ўтади:

- иш кунлари соат 9:00 дан 18:00 га қадар;

- дам олиш кунлари эса соат 11:00 дан 17:00 га қадар.

     Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган сайлов участкаларида муддатидан олдин овоз бериш ушбу сайлов участкалари жойлашган давлатдаги маҳаллий вақт билан соат 9:00 дан 18:00 га қадар амалга оширилиши белгилаб берилди.