Озарбайжон маданияти кўргазмаси

Озарбайжон маданияти   кўргазмаси

yaeryrvyker.jpg

 

     Ўзбекистонда Озарбайжон маданияти кунлари доирасида Тасвирий санъат галереясида Озарбайжон маданияти кўргазмаси ташкил этилди.

     Кўргазмада қардош халқнинг тасвирий ва амалий санъат намуналарига кенг ўрин берилган бўлиб, озарбайжон халқининг гўзал анъаналари, урф-одати, маданияти, меъморчилик санъати, табиати, бугуни билан яқиндан танишиш мумкин.  

    Тадбир доирасида Озарбайжон миллий либослари намойиши ҳам бўлиб ўтди. 

    Шунингдек, иштирокчилар қардош халқ миллий лидери Ҳайдар Алиев ёдгорлиги пойига гуллар қўйдилар.

     Қардош халқнинг санъат устаси Соҳиб Пошозодага Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг фахрий профессори унвони топширилди. Мазкур унвон икки мамлакат ҳамкорлигининг ёрқин намунаси сифатида тақдим этилди.