Олимлар музейи экспозициялари
Олимлар музейи экспозициялари

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида олимлар иштирокида музей экспозицияси учун тайёрланган илмий лойиҳа-тадқиқот ишларининг матнлари, маълумотлари, медиамаҳсулотларини махсус рақамли платформага жойлаштириш масалаларига бағишланган якуний маслаҳат йиғилиши бўлиб ўтди.
Марказдаги йиғилишда таъкидланишича, ўтган йили маҳаллий ва халқаро анжуманлар доирасида ишлаб чиқилган 800 дан зиёд илмий лойиҳадан 330 таси биринчи босқич учун устувор йўналиш сифатида ажратилган ва уларнинг асосий қисми якунланган. Қолган ишлар эса 60–70 фоиз даражада амалга оширилган.
Йиғилишда тадқиқот матнларини рақамлаштириш ва электрон платформага жойлаштириш ташаббуси илмий натижаларни кенг жамоатчиликка тақдим этиш, музей экспозицияси мазмунини бойитиш ҳамда Марказнинг халқаро нуфузини оширишга хизмат қилишига ҳам тўхталиб ўтилди.
Олимларга илмий матнларни махсус платформага жойлаштиришда техник ва услубий имкониятлар ҳақида батафсил тушунтириш берилди, шунингдек, тадқиқот натижаларини экспонатлар, видеолойиҳалар ва электрон маҳсулотлар орқали тақдим этиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Йиғилиш якунида қайд этилганидек, илмий лойиҳа-тадқиқот матнларини рақамли платформага жойлаштириш жараёни нафақат музей экспозициясини мазмунан бойитишга, балки Марказнинг халқаро нуфузини оширишга ҳам хизмат қилади. Бу ташаббус келгусида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси меросини ўрганиш ва оммалаштириш йўлида муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.
Экспертлар Ўзбекистон ташаббуслари “Шанхай руҳи” тамойилларига мос келиши, минтақавий хавфсизлик, иқтисодий ўсиш ва маданий-гуманитар ҳамкорликка хизмат қилиши, шу билан бирга Евроосиё маконида барқарорлик ва тараққиётни таъминлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар.