“Оқила аёллар” ҳаракати форуми
“Оқила аёллар” ҳаракати форуми

Андижонда “Оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда “Оқила аёллар” ҳаракатининг ўрни” мавзусида вилоят форуми бўлиб ўтди.
Кейинги йилларда мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги, оиладаги ўрни, роли ва нуфузини ошириш, айниқса, оилаларни мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Натижада мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлиги ортиб бормоқда. Андижон шаҳрида ўтказилган “Оқила аёллар” ҳаракати форуми ҳам ана шу йўналишдаги тадбирлардан бири бўлди.
Форум Андижон шаҳар ҳокимлиги, оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилди. “Оқила аёллар” ҳаракати етакчилари, отинойилар, маҳалла фуқаролар йиғинларида иш олиб бораётган хотин-қизлар фаоллари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Анжуманда оилаларни мустаҳкамлаш, оила ва маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, хотин-қизларни қийнаётган муаммоларни аниқлаш, ижобий ҳал этиш, улар ўртасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик ҳолатларини бартараф этиш, опа-сингилларимиз турмуш фаровонлигини юксалтириш масалалари атрофлича муҳокама этилди.