Ой хавф остидаги маданий мерос
Ой хавф остидаги маданий мерос

Бутунжаҳон ёдгорликлар жамғармаси Ойни биринчи марта хавф остидаги маданий мерос объектлари рўйхатига киритди. Бу инсониятнинг Ердан ташқаридаги дастлабки қадамларини акс эттирувчи ноёб ашёларни тан олиш ва сақлаш зарурлигини кўрсатади. Ойнинг рўйхатга киритилиши инсониятнинг Ер сайёрасидан ташқаридаги дастлабки қадамларини хотирада сақлаш учун зарур.
Рўйхатга Ернинг йўлдошидан ташқари, иқлим ўзгариши, сайёҳлик, низолар ва табиий офатлар таъсир кўрсатаётган 29 та мамлакатдаги 24 та объект ҳам киритилган. Ушбу рўйхатдан Ғазо шаҳрининг тарихий тузилмаси, Украинадаги Киев Ўқитувчилар уйи, Африкадаги Суаҳили соҳиллари, Туркиядаги Антакя қадимий шаҳри ва Франциянинг Сорбонна ибодатхонаси ҳамда бошқа объектлар жой олган.