Норбўтабий мадрасаси тарихий ёдгорлиги
Норбўтабий мадрасаси тарихий ёдгорлиги

Фарғонадаги тарихий ёдгорликлардан бири Норбўтабий мадрасаси Қўқон хони Норбўтабий ҳукмронлиги даври - XVIII аср охирида қурилган.
Норбўтабий мадрасаси Қўқон шаҳридаги Чорсу майдони яқинида барпо этилган. Бир қаватли, ҳовлили, тўғри тўртбурчак тарҳли ва 4 бурчагига минора-гулдасталар ишланган. Ҳовли атрофида қатор равоқли ҳужралар жойлашган. Пештоқи шимолга қараган. Миёнсаройнинг 2 тарафида пештоқ бўйлаб туташган гумбазли масжид ва 12 та деразали дарсхона мавжуд.
Мадраса пишиқ ғиштдан қурилган, хоналар ичи ганчсувоқ қилинган. Масжиднинг гумбаз ости шарафа(ёки ички юмалоқ майдон)си ва меҳробининг юлдузсимон безаклари серҳашам кўринади. Эшиклари гириҳ нақшлар билан безатилган, ички қисмида эса ўймакори исломий нақш қўлланилган. Норбўтабий мадрасасининг ташқи кўриниши Бухоро меъморлик мактаби услубига хосдир.