Номоддий маданий мерос намуналарининг маъмурий регламенти

Номоддий маданий мерос намуналарининг маъмурий регламенти

  

fuknfuknfukepfukep.jpg 

       Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Номоддий маданий мерос намуналарини рўйхатга киритиш ёки ундан чиқариш билан боғлиқ давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилди.

       Регламентда:

       - номоддий маданий мерос намуналарини Номоддий маданий мерос намуналарининг миллий ва маҳаллий рўйхатларига киритиш ҳамда улардан чиқариш бўйича давлат хизматларини ЯИДХП ҳамда Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиш тартиби;

       - номоддий маданий мерос намунаси Номоддий маданий мерос намуналарининг миллий ва маҳаллий рўйхатларига киритилган ёки киритилмаганлиги тўғрисида маълумот бериш тартиби белгилаб берилган.

       Қарорга кўра Маданият вазирлиги икки ой муддатда Рақамли технологиялар ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда давлат хизматининг ЯИДХП орқали кўрсатилишини йўлга қўяди. ЯИДХПда давлат хизмати кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартиби жорий этилади.

       Маълумот учун олдинроқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида” 2024 йил 25 майдаги ПФ-80-сон Фармонига мувофиқ, 2024 йилда қуйидаги хизматларни Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатишни жорий қилиш:

       - номоддий маданий мерос объектларини Номоддий маданий мерос объектларининг рўйхатига киритиш;

       - номоддий маданий мерос объекти Номоддий маданий мерос объектларининг рўйхатига киритилганлиги ёки киритилмаганлиги ҳақида маълумот бериш белгиланган эди.