Наманганда Халқаро гуллар фестивалига тайёргарлик

Наманганда Халқаро гуллар фестивалига тайёргарлик

 

 vengovenoveenovpenoveno.jpg

     Наманганда  64-бор ташкил этилаётган Халқаро “Гуллар фестивали”га тайёргарлик ишлари қизғин паллага кирди.

     1961 йилда Наманган шаҳрида биринчи марта гуллар кўргазмаси ташкил этилган эди. Ўшанда гулпарварлар ўз боғларида етиштирган турфа хил гулларни намойиш этган.

     Ўтган асрнинг 1970-йилларига келиб, гуллар кўргазмаси шаҳар ва вилоят миқёсида катта қизиқиш уйғота бошлади. Ҳар йили баҳор фаслида ўтказиладиган бу тадбир гулчилар, боғбонлар ва ҳунармандлар учун муҳим тадбирлардан бирига айланди.

     Гуллар байрами мустақиллик йилларида миллийлик, ҳунармандчилик ва урф-одатлар билан бойитилди. Унда миллий либослардаги иштирокчилар, фольклор гуруҳлар ва ҳунармандлар фаол қатнаша бошлади. Шу билан бирга, тадбирларни туманларда ҳам ташкил этиш йўлга қўйилди.

     Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси асосида 2018 йилдан бошлаб, гуллар байрамига расман Халқаро “Гуллар фестивали” мақоми берилди. Турли мамлакатлардан гул дизайнерлари, ландшафт мутахассислари, туристик агентлик ва ижодкорлар иштирок эта бошлади.

     Нафосат ва гўзаллик байрамига нуфузли хорижий меҳмонлар ва туристларнинг қизиқиши йил сайин ортаётгани бу тадбирнинг халқаро салоҳиятини янада яққолроқ намойиш қилмоқда.  Дарҳақиқат, Наманганнинг стратегик бренди ҳисобланган Халқаро “Гуллар фестивали” орқали шаҳар янада гўзаллашмоқда, ҳам ўзининг иқтисодий, маънавий ва маданий юзини бутун жаҳонга кўз-кўз қилмоқда.

     Навбатдаги фестиваль давомида уч минг нафардан ортиқ гулчи, ҳунарманд ва тадбиркорлар ўз маҳсулоти билан иштирок этади. “Эко-гуллар”, “Ландшафт дизайни”, “Ёш гулчилар” сингари янги йўналишлар кенг жамоатчилик эътиборини қозониши шубҳасиз. Фестиваль доирасида Наманган вилоятининг туристик хизматлар экспорти 150 миллион АҚШ долларидан ошиши кутилмоқда. Мазкур рақамлар вилоятнинг маданий салоҳияти қай тариқа иқтисодий самарадорликка юз тутаётганлигини яққол кўрсатади.

 fccpafyvkpfvyapfvap.jpg

 cfekpfuvkpfvukapfvyap.jpg