Наманганда янги лойиҳалар

 

Наманганда  янги лойиҳалар

yapyvyvapvapvyaap.jpg

      Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудлардаги ишларнинг бориши ва лойиҳалар ижроси юзасидан ҳисобот билан танишди.

       Қайд этилишича, бу йил 4,2 миллиард доллар инвестиция жалб этиш, 1 миллиард доллар экспорт қилиш, 323 минг иш ўрни яратиш, 55 минг оилани камбағалликдан чиқариш режалаштирилган.

       Бунда энг катта замин – кичик бизнес ва тадбиркорлик. Наманганда меҳнатга лаёқатли аҳолини 82 фоизи шу соҳада рўзғор тебратаяпти. Йил бошидан бери вилоятга қарийб 1 миллиард 600 миллион доллар инвестиция киритилган.

       Наманган вилоятида ҳам мутахассислар, илғор тадбиркорлар ва хорижий экспертлардан иборат “Ислоҳотлар штаби” иш бошлади. Улар биргаликда излангани учун яна 1 миллиард долларлик лойиҳалар шаклланди.

       Йиғилишда мутасаддилар ана шу янги имкониятларни тақдимот қилди. Қайд этилганидек, уларнинг натижасида жами 12 минг иш ўрни, бюджетга қўшимча 200 миллиард сўм тушум, 160 миллион доллар экспорт манбаи пайдо бўлади.