“Нақшбандия” фестивали
“Нақшбандия” фестивали

Мамлакатимизда анъанавий “Нақшбандия фестивали” давом этмоқда. Ушбу зиёрат тадбирлари қатнашчилари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида бўлди.

Малайзия, Индонезия, Сингапур, Ҳиндистон, Бруней, Туркия, Австралия, Буюк Британия, Непал каби давлатлардан келган юздан зиёд дин, фан ва жамоат арбоблари, олимлар ва туризм соҳаси вакилларидан иборат нуфузли делегация вакилларига Марказнинг мақсад ва вазифалари ҳамда фаолият натижалари хусусида маълумот берилди.
Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган фестиваль иштирокчилари Марказ музейи ва ундаги экспонатларни кўздан кечирар экан, Имом Бухорий ҳаёти ва фаолияти билан яқиндан танишиш имконияти учун миннатдорлик билдириб, бу каби зиёрат тадбирлари нафақат мамлакатлар ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлаш, балки диний-маърифий тарғибот ишларида ҳам муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлашди.
Фестиваль тадбирлари давом этмоқда.