Музейнинг ташкилий-меъморий ечимлари муҳокамаси
Музейнинг ташкилий-меъморий ечимлари муҳокамаси
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази жамоаси Имом Бухорий инновацион музейи экспозициясини такомиллаштириш бўйича қатор тадбирларни амалга оширмоқда.
Щтган йилнинг август ойида музей контентини шакллантиришга бағишланган ички учрашув ўтказилиб, унда асосан Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси тарихига оид экспозицияни яратиш масаласи кўриб чиқилганди.
Бу йўналишда олиб борилаётган илмий фаолият ва амалга оширилаётган ташкилий тадбирларни мувофиқлаштириш мақсадида қайтадан барпо қилинаётган Имом Бухорий мажмуасидаги инновацион музей ҳудудида ўрганиш ўтказилди.
Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси, унинг таркибидаги инновацион музей ва Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази биносининг тантанали очилиш маросимига тайёргарликнинг бориши ҳам муҳокама этилди. Жумладан, халқаро меҳмонлар рўйхатини шакллантириш, очилиш маросими сценарийси ва асосий тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш, ташкилий масалаларга тегишли бошқа вазифалар белгиланди.