Музей малака оширдилар
Музей малака оширдилар
Термиз археология музейи ходимлари Таиландда реставрация ва консервация бўйича малака ошириш дастурида иштирок этдилар.
Дастур Термиз археология музейи ва Таиланд миллий музейи ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандуми ижроси доирасида ташкил этилди.
Натижада ўзбекистонлик мутахассислар буддавийлик маданий обидаларини консервациялаш бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлдилар. Маданий бойликларни асраш соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш йўналишлари белгилаб олинди.
Бундан ташқари, шу йил октябрь ойида Таиланд миллий музейида Ўзбекистон маданий меросига оид фотокўргазма ташкил этиш бўйича келишувга эришилди