Мустақиллик байрами билан!
Мустақиллик байрами билан!

Дирекциямиз жамоасининг барча аъзоларини Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 33 йиллиги билан чин дилдан самимий табриклаймиз. Сиз бетакрор истеъдодингитз, юксак маҳоратингиз ва фидокорона меҳнатингиз билан Президентимизнинг ташаббуси ва бевосита раҳнамолигида ноёб мажмуа - Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини бунёд этмоқдасиз.
Ушбу бунёдкорлик фаолиятингизда Сизга янги юксак муваффақиятлар, мустаҳкам сиҳат-саломатлик, оилавий бахт-саодат тилаймиз.
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш дирекцияси.