Муҳокамада инсон ҳуқуқлари ҳимояси

Муҳокамада инсон ҳуқуқлари ҳимояси

 

fukenfyukefukefuke.jpg 

       Тошкентда Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси доирасида Марказий Осиё мамлакатлари парламентлари аъзолари инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларини муҳокама қилишди. Муҳокамада  асосий эътибор БМТ Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясини амалга оширишда парламентларнинг ўрни ва аҳамиятига қаратилди.

       Инсон ҳуқуқларини таъминлашда парламентлараро ҳамкорлик ва халқаро мулоқотнинг долзарблигини алоҳида таъкидланди.

      БМТ Бола ҳуқуқлари бўйича қўмитаси раиси ўринбосари Софи Киладзе, Парламентлараро Иттифоқ ҳамда БМТ вакиллари парламент салоҳиятини ошириш, халқаро тажрибани жорий қилиш ва назорат механизмларини мустаҳкамлаш юзасидан ўз фикрларини билдирди.

      Бу йўналишда дунёда ҳамда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ишлар, болалар ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган ҳуқуқий база мавжудлиги, уни амалга ошириш механизми ишлаётгани қайд этилди. Бу ҳимоя воситаларини янада кучайтириш, ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлиги таъкидланди.