Муқаддас қадрият ва ифтихор

Муқаддас қадрият ва ифтихор

 

risunok4jpgngnegen546n356n3563ngnuegkegn56g356gn3ng.jpg

 

Мамлакатимиз мустақиллиги, халқимизнинг Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек: “Давлат рамзлари ҳар бир халқнинг мустақиллиги, озодлиги, тинчлиги ва барқарорлиги тимсолидир. Буюк аждодларимиз ҳам юрт байроғини муқаддас билиб, уни кўзқорачиғидек асраганлар”. Ушбу пурмаъно фикрлар тадбирнинг бош ғоясига айланиб, ёш авлод қалбида ватанпарварлик туйғуларини янада юксалтиришга хизматқилди.

Тадбир Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси янграши билан тантанали равишда очилди. Мактаб жамоаси, ўқитувчилар ва барча ўқувчиларнинг бирдек, қўлларини кўксига қўйган ҳолда, чексиз ғурур ва ифтихор билан мадҳия куйлаши даврадаги ҳар бир иштирокчи қалбида она Ватанга бўлган муҳаббат туйғуларини янада жўшурдирди.

Байрам дастури мазмунли ва ранг-баранг чиқишларга бой бўлди. Мактабнинг фаол ваижодкор ўқувчилари томонидан тинчлик, осойишталик ва муқаддас байроғимизни тараннум этувчи куй-қўшиқлар, жозибали миллий рақслар ҳамда таъсирли саҳнакўринишлари намойиш этилди. Айниқса, ўқувчиларнинг миллий либослардаги чиқишлари тадбирнинг тантанавор руҳини янада бойитди. Шунингдек, шеърхонлик ва адабий композициялар давомида ёш истеъдод эгалари она юртимиз гўзаллигини, байроғимиздаги ҳар бирранг ва тимсолнинг туб маъносини — тинчлик, поклик, эзгулик ҳамда табиатуйғунлигини мадҳ этувчи шеърларни юксак маҳорат билан ўқиб эшиттирди.