Муҳаммад Хоразмий

Буюк алломалар

Муҳаммад Хоразмий

aprlaportaprt.jpg 

 

      Буюк математик, астроном ва географ Муҳаммад ал-Хоразмий VIII асрнинг охири ва IX асрнинг биринчи ярмида яшаб ижод этди.

     Хоразмий дунё фанига ғоят катта хисса қўшди. У алгебра фанининг асосчиси бўлди. «Алгебра» сўзининг ўзи эса унинг «Ал-китобал-мухтасар фи ҳисоб ал-жабр ва ал-муқобала» номли рисоласидан олинган. Унинг арифметика рисоласи ҳинд рақамларига асосланган бўлиб, ҳозирги кунда биз фойдаланадиган ўнлик позицион ҳисоблаш системаси ва шу системадаги амалларнинг Европада тарқалишига сабаб бўлди.

     Олимнинг «ал-Хоразмий» номи эса «алгоритм» шаклида фанда абадий ўрнашиб қолди. Унинг географияга дойр асари эса араб тилида ўнлаб географик асарларнинг яратилишига замин яратди. Хоразмийнинг «Зиж» и Оврўпода ҳам, Шарқ мамлакатларида ҳам астрономиянинг ривожланиш йўлини кўрсатиб берди. Лекин афсуски, фаннинг бир неча тармоқларига асос солган, «ўз даврининг энг буюк математиги ва агар барча шарт-шароитлар назарга оласа, ҳамма даврларнинг ҳам энг буюкларидан бири» бўлган бундай сиймонинг ҳаёти ҳақида маълумотлар деярли сақланмаган.