“Мозийга саёҳат” дастури
“Мозийга саёҳат” дастури

Вазирлар Маҳкамасининг “Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини кириб кўриш тартиби ва шартлари тўғрисида”ги низомига асосан ҳар йили 2–8 сентябрь кунлари “Музейлар ҳафталиги” ҳамда ҳар ойнинг биринчи якшанбасида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилади ва аҳоли вакиллари давлат музейларига бепул кириши белгилаб қўйилган.
Шунингдек, болалар ва ўсмирларнинг маданий-тарихий меросдан фойдаланиш ва улар билан танишиш имкониятини кенгайтириш мақсадида ҳафтанинг ҳар сешанба ва жума кунлари 18 ёшгача бўлган болалар ва уларга ҳамроҳлик қилувчи ота-оналар (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекциялари билан танишишлари учун давлат музейларига бепул ташриф буюришлари мумкин.
Мамлакатимизда 127 та давлат музейи ва унинг филиаллари мавжуд. Жумладан, Маданий мерос агентлиги тизимида 37 та асосий музей, 77 та филиал фаолият юритиб келмоқда. Улардан 7 таси музей-қўриқхона ҳисобланади. Расман фаолият юритиб келаётган нодавлат музейлар сони 7 тани ташкил этади.
Маданий мерос агентлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, ўтган 2023 йил давомида “Мозийга саёҳат” дастури орқали “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар ва ногиронлиги бўлган 147 минг 590 нафар шахс музейларга бепул ташриф буюрган.