Мовароуннаҳр алломалари мероси

Мовароуннаҳр алломалари мероси

vorvovor.jpg 

     27-28 майда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази Туркиянинг Чанкири Каратэкин университети билан ҳамкорликда «Мовароуннаҳрдан Онадўлига ҳадис анъанаси ва муҳаддислар» мавзусида халқаро илмий конференцияни ўтказди.

    Анжуманда ислом динининг ривожланишида Имом Бухорий, Имом Термизий каби буюк алломаларимизнинг қўшган ҳиссаси эътироф этилди,  Мовароуннаҳр мутафаккирлари билан Онадўлу мутафаккирларининг муносабатлари яқин дўстлик, қардошлик ва инсонпарварлик асосида барпо этилгани, илму маърифат йўлидаги ҳамкорлика ўрта асрлардан ҳозирга қадар давом этиб келаётганлиги таъкидланди.

     Дунё бўйича энг мўътабар ҳадис китоблари олтита бўлиб, шундан бештасига ҳамма якдил иттифоқ қилган. Булар Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Абу Довуд, Имом Термизий ва Имом Насоийларнинг китоблари бўлиб, шулардан уч нафари – Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Насоийлар юртимиз фарзандларидир. Бу халқаро илмий конференцияда алоҳида эътироф этилди.