Москвада Ўзбекистон маданияти кунлари

Москвада Ўзбекистон маданияти кунлари

cknrcukeruker.jpg 

     Бир ҳафта давомида Москва аҳолиси ва меҳмонлари Ўзбекистон анъаналари, урф-одатлари билан яқиндан танишишди ҳамда миллий рақслари ва қўшиқларидан баҳраманд бўлишди.

     Маданият кунлари 20 май куни бошланиб, Москвадаги Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси мажмуасидаги “Ўзбекистон” павильонида Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг “Аста-аста” қўшиғига бағишланган мусиқий кеча ва ўзбек эстрадаси асосчиси, Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров ҳақидаги мусиқий фильм билан давом этди.

     Ўзбек рақси фестивали доирасида “Нилуфар” ансамбли, “Соната” халқ рақси ансамбли ва россиялик ўқувчи қизлар “Тановар”, “Лазги”, “Баёт”, “Андижон полкаси” каби миллий рақсларни қойилмақом тарзда ижро этишди.