Миздахкон археологик мажмуаси
Миздахкон археологик мажмуаси
Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманидаги қадимий Миздахкон археологик мажмуасидаги ҳар бир ёдгорлик ўз тарихига эга. Халқ оғзаки ва ёзма адабиётларда улар ҳақида турли афсона ва ривоятлар бор.
Мазлумхон сулув мақбараси XII-XIV асрларга тегишлидир. Афсонларга кўраа маҳаллий ҳукмдорлардан бири кимки ғайриоддий нарса яратиб, дунёни лол қолдирса, унга ўз қизини беришга қарор қилади. Унинг қизига ошиқлардан бири ерости бино қуриб, унинг гумбазини ернинг сиртида қолдиради. Шунда ҳукмдор ҳалиги йигитдан битмаган гумбаздан ўзини пастга ташлаб, муҳаббатини исботлашини сўрайди. Йигит ўзини ташлайди...
Мақбарадаги иккита қабр Мазлум ва унинг севгилисига бағишланган. Мазкур мақбара 2017-2018 йилларда қайта таъмирланган. Шамун Набий мақбараси эса XIII-XIV асрларга тегишли. Афсонага кўра, Шамун Набий моҳир сеҳргар бўлган. У жуда кўп инсонларга ёрдам берган, эҳтимол шу сабабли ҳануз зиёратга келувчилар ғиштларни териб хаёлан ниятларини унга йўллайди.