Миср эҳромлари

Миср эҳромлари

bez-nritririririrazvania.jpeg

     Мисрнинг тарихи 5000 йилдан кўпроқ вақтга тўғри келади, бу уни Ер юзидаги энг қадимги халқлардан бирига айлантиради. 

     Шуниси эътиборликки, Миср эҳромлари сайёрамизда ҳозиргача сақланиб қолган энг қадимий тош иншоотларидан бири бўлиб, унинг катта қисми фиръавнлар учун дахмалар сифатида қурилган.

     Тадқиқотчи олимлар ҳозиргача Нилнинг қуйи оқимидан саҳро қумлари остида минг йиллар давомида беркиниб ётган катта-кичик, зина шаклидаги ёки ўта текис сиртга эга юзга яқин эҳромларни аниқлаганлар. Бу улкан иншоотлар Мисрнинг минглаб йиллик тарихидан ҳикоя қилувчи қадимий пойтахти Мемфис шаҳрини ўраб туради. Дунёга донғи кетган учта эгизак пирамидалар ҳам қадимий ва афсонавий пойтахт жойлашган текислик — Гизада қурилган.

     Хеопс эҳроми энг қудратли фиръавн Хуфуга тегишлидир. Бу улкан эҳром ҳозиргача инсон қўл меҳнатининг улкан намунаси сифатида сақланиб турибди. 

    Эҳром асоси тўртбурчак шаклда бўлиб, ёнларнинг ҳар бирининг узунлиги 227,5 метрга тенг. Бу ўлчам бир-биридан ҳатто бир бармоқ кенглиги даражасида ҳам фарқ қилмайди. Демак, Хеопс пирамидасини тўлиқ айланиб чиқишингиз учун бир километрга яқин йўл босиб ўтишингизга тўғри келади.

   Бу улкан эҳромнинг баландлиги қурилган пайтида 146,5 метрга тенг келган. Вақт ҳаками қиличи эҳром чўққисининг айни пайтгача қарийб 10 метрлик бўйини қирқди. Ҳозир у 137 метрдир.  Бу  дунёдаги энг баланд иншооти ҳисобланиб, баландлиги жиҳатидан  меъмор Эйфелнинг маҳорати натижасида биринчи бўлиб ўзиб кетди.