Мирзатилло Тиллабоев Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссиясига аъзо этиб сайланди

Мирзатилло Тиллабоев Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссиясига аъзо этиб сайланди

 

sedfgawfwaefwsedf.jpg

 

       Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 51-сессиясида 2025-2028 йилларга мўлжалланган муддатга Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссиясининг тўққиз нафар янги аъзоси сайлови ўтказилди.

       Овоз бериш натижаларига кўра, Ўзбекистон вакили – Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорининг биринчи ўринбосари, профессор Мирзатилло Тиллабоев уч йил муддатга ИҲТ Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссиясига аъзо этиб сайланди. 

       Ушбу воқеа Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро дипломатияда эгаллаган мавқеи тобора ўсиб бораётганини яна бир бор тасдиқлайди. Мамлакатимизнинг кўп томонлама ҳамкорлик, исломий бирдамлик ва асосий эркинликларни ҳимоя қилиш принципларига содиқлигини намойиш этади. 

       Бундан ташқари, бу натижа Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро институтлар билан ўзаро ҳамкорлигидаги муҳим босқич бўлиб, ИҲТга аъзо давлатларнинг мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга бўлган ишончидан далолат беради. 

        Ҳамюртимиз - Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорининг биринчи ўринбосари, профессор Мирзатилло Тиллабоевни бу юксак эътироф билан табриклаймиз!