Минг йиллик тарих тикланмоқда
Минг йиллик тарих тикланмоқда
Бухоро вилояти Пешку туманида жойлашган қадимий Зандани қишлоғида мато ишлаб чиқариш анъаналарини давом эттириш мақсадида замонавий тикув-тўқув фабрикаси очилиб, ҳозирги кунда юздан ортиқ ҳудуд аҳолиси бандлиги таъминлаган.
Ҳудуднинг кўп йиллик тарихий ва анъанавий ҳунармандчилик имкониятларидан самарали фойдаланиш мақсадида Хитойнинг Ханчжоу шаҳридаги “Ипак музейи” билан ҳамкорликда “Занданича” мато ишлаб чиқариш устахонаси ва музейини ташкил қилиш ҳамда Бухоронинг маданий меросини сақлаш ва оммалаштириш бўйича амалий ишлар бошланди.
Ҳозирда, бухоролик ҳунарманд Аҳмад Арабов, “SD-Turkman Haly” компанияси раҳбари Солмаз Джумаева, “Бухоро мероси” илмий тадқиқот Маркази директори Роберт Альмеев ҳамда Орегон Университетининг Хитой ва Марказий Осиё архитектура тарихи кафедраси профессори Мариачиара Гаспарини билан ҳамкорликда халқаро алоқаларни ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.