«Миллий меросга менинг ҳиссам» умумхалқ акцияси

«Миллий меросга менинг ҳиссам» умумхалқ акцияси
bez-nprorpekaazvania.jpeg
 
 
     Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йилги “Музейларда хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида Аҳолидаги маданий бойликларни давлат музейлари томонидан қабул қилиб олишни рағбатлантириш ва оммалаштиришга қаратилган «Миллий меросга менинг ҳиссам!» умумхалқ акцияси ўтказиб келинмоқда.
Маданий мерос агентлиги ҳам шу йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистонда «Миллий меросга менинг ҳиссам» умумхалқ акциясини ташкил этди. 
      “Миллий меросга менинг ҳиссам” умумхалқ акцияси доирасида аҳолидан жадидлик ҳаракатига оид тарихий материаллар, ашёлар, ноёб суратларнинг музей учун харид қилиб борилиши белгиланган. Ташқи ишлар вазирлиги музейга хорижий давлатлардаги турли архив, музей, кутубхона ва бошқа илмий-маърифий муассасалар ҳамда тегишли мутахассислар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш учун кўмаклашади.