Миллий ғурур ҳисси

Миллий ғурур ҳисси

20240823123848.jpeg

     Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан Бухоро вилоятининг шаҳар ва туманлари, маҳалла ва қишлоқлари бўйлаб “Бир бўлсак –ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида маънавий тадбирлар ўтказилмоқда.

     Республика Маънавият ва маърифат маркази, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар ҳамда маҳаллалар уюшмалари, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилаётган тадбирлар барча шаҳар ва туманларда жамоатчилик вакиллари, кекса нуронийлар, фаоллар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ташкиллаштирилмоқда

      Маданий-маърифий тадбирлардан кўзланган мақсад барча соҳа ва жабҳаларда эришилаётган ютуқлардан аҳолининг хабардорлигини ошириш, жамиятдаги маънавий муҳитни яхшилаш, ёш авлодни билимга чорлаш, ҳар бир фуқарода ватанпарварлик, миллий ғурур ҳиссини тарбиялашдир.