Миллий архивлар бўйича ҳамкорлик
Миллий архивлар бўйича ҳамкорлик

"Ўзархив" агентлиги директори Улуғбек Юсупов бошчилигидаги делегация аъзолари Будапештдаги Венгрия Миллий архивига ташрифи доирасида Миллий архивлар ўртасида маданий-гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш тўғрисидаги келишувларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича 2024-2028 йилларга мўлжалланган амалий ҳаракатлар режаси имзоланди.
Венгрия Миллий архивида Марказий Осиё тарихига оид кўплаб асарлар мавжуд. Ушбу дпалат электрон ҳужжатлар платформасини яратиш, ҳужжатларни рақамлаштириш, қайта тиклаш ва сақлаш борасида етакчи тажрибасига эга. Ушбу тажрибани ўрганиш Ўзбекистон миллий архиви ишини такомиллаштиришга замин яратади