МДҲ Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси йиғилиши
МДҲ Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси йиғилиши

Россия Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Татьяна Москалкова раислигида Мустақил Давлатлар Ҳмкорлиги – МДҲ Инсон ҳуқуқлари комиссиясининг тўртинчи мажлиси бўлиб ўтди.
Бу галги йиғилиш Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигини нишонлаш арафасида ўтказилди. 2025 йил Ҳамдўстликда Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги – Нацизмга қарши курашда тинчлик ва бирдамлик йили деб эълон қилинган
Тадбир давомида иштирокчилар МДҲнинг Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликлари тўғрисидаги конвенцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги ҳамда 1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушидаги совет халқининг Ғалабасининг 80 йиллиги муносабати билан Комиссиянинг баёнотларини қабул қилишди