Мартабали меҳмон ташрифи
Мартабали меҳмон ташрифи
Халқаро ислом ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Бош директори Доктор Салим Ал-Малик мамлакатимизга ташрифи доирасида Ҳазрати Имом мажмуасини зиёрат қилди.
Ташриф давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин Эшонқулов Зайниддин мартабали меҳмонга мамлакатимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, сўнгги янгиликлар, Ўзбекистон мусулмонлари идораси фаолияти ҳақида маълумот берди.
Учрашувда 2007 йили мазкур халқаро ташкилот Тошкент шаҳрини “Ислом маданияти шаҳри” деб эълон қилганлиги муносабати билан Ҳазрати Имом мажмуаси ва бу ердаги тарихий ёдгорликлар қайта таъмирлангани қайд этиб ўтилди.